Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Боғчаларга болалар қамровни ошириш бўйича режалар қандай?

Боғчаларга болалар қамровни ошириш бўйича режалар қандай?

04 май 2021 йил
34
0

2021 йилда Инвестиция дастурига киритилган тумандаги 3-7-8-15-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

2021 йил апрел ойида 4-сон ва 14-сон давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги таъмирлаш ишлари якунланиб, иш фаолиятини бошлади. 4-сон ДМТТнинг фаолиятини бошлаш қуввати 140 ўрин бўлсада, қисқа муддатли гуруҳлар ташкил қилиш ҳисобига 30 нафар, 14-сон ДМТТнинг қуввати 140 ўрин бўлсада қисқа муддатли гуруҳлар ташкил қилиш ҳисобига 30 нафар бола ортиқ қамраб олинади. Ушбу ДМТТларга сентябрь ойида мажбурий бир йиллик тайёрлов гуруҳ ташкил этиш орқали яна 50 нафар бола қамраб олинади.

Йил якуни билан давлат мактабгача таълим ташкилотларида 6 та мажбурий бир йиллик тайёрлов гуруҳлари ва 4 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш ҳисобига 250 нафар 5-6 ёшли болаларни қамраб олинади.

Ташкил этилиши режалаштирилган 4 та Давлат хусусий-шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари 475 нафар, яъни 125 ўринли «Қувноқ дўмбоқчалар», 125 ўринли “Оппоқой”, 125 ўринли “Ким Ал Рич”, 100 ўринли “Элноза Кидс” номли ДХШ ўз фаолиятини бошлайди.

Ташкил этиш режалаштирилган 10 та  нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил ҳисобига 250 нафар бола қамраб олинади. Йил якуни билан қамровни 75 фоизга етказиш режалаштирилган.

Озод Исматов,

Дўстлик туман Мактабгача таълим бўлими мудири.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар