Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Томорқалардан самарали фойдаланишга бағишланди

Томорқалардан самарали фойдаланишга бағишланди

04 май 2021 йил
28
0

 

Дўстлик туманининг "Наврўз" ҳамда “Қаҳрамон” маҳаллаларида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши йўл харитасига асосан ўқув-семинари ўтказилди.

 Ўқув-семинари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят ҳамда туман, ЎзЛиДеП вилоят Кенгашлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раисининг томорқа, ободонлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ва томорқа ер эгалари иштирок этишди.

Семинар бевосита аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик субеъктларида ўтказилиб, “Деҳқон хўжалиги” ва “Томорқа хўжалиги” тўғрисида қабул қилинган Қонунлар тушунтирилди. Шунингдек, томорқалардан самарали фойдаланиш борасида тавсиялар берилди.

 Семинар давомида соҳа мутахассислари томонидан деҳқон ва томорқа хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ҳамда ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш тўғрисида қонунда назарда тутилган муҳим ҳуқуқий жиҳатлар, "Томорқа хизмат" масъулияти чекланган жамиятлар томонидан сабзавот, мевали дарахт кўчатлари, минерал ўғитлар етказиб бериш, иссиқхоналар қуриш, етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш имкониятлари бўйича маълумотлар берилди.

Ҳусниддин Эргашев,

Дўстлик туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бош мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар