Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди

Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди

19 июнь 2021 йил
498
0

 2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш тўғрисидаги чора-тадбирлар Дастури қабул қилинган эди.

Дастурнинг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Дўстлик туманида “Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди” шиори остида аҳоли ва ёшлар билан буюк ёзувчи ҳамда шоирларнинг ҳаёти ва ижоди бўйича бадиий кеча ўтказилди.

Унда ёзувчи ва шоирларнинг ижодидан монологлар келтирилди. Бундан ташқари, ижодкорларнинг шеър ва достонлари қўшиқ кўринишида намойиш қилинди.

Тадбирда китобхон ёшлар ва фаол иштирокчиларга Дўстлик тумани Ахборот кутубхона маркази ҳамда Маънавият ва маърифат маркази Дўстлик туман бўлинмаси томонидан ўзбек ва жаҳон адабиётларидан китоблар совға қилинди.

 Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар