Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев иштирокида журналист ва блогерлар учун брифинг ўтказилди (видео)

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев иштирокида журналист ва блогерлар учун брифинг ўтказилди (видео)

24 июль 2021 йил
60
0

Жиззах вилоятида Ўзбекистон Респупбликаси мустақиллигининг 30 йиллик тантаналарига кўрилаётган тайёргарлик, ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, аҳолинини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қурулиш, саноат ва коммуникация масалаларига бағишланган брифингда, вилоят ҳокимлиги мутасадди ўринбосар ва масъул ходимлари, Жиззах шаҳри ҳамда Фориш тумани ҳокимлари, мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ташкилот, корхона, муассаларнинг вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими дастлаб иштирокчиларни мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик тўйи олдидан вилоятдаги ижтимоий объектларда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, саноат, қурулиш, ишлаб чиқаришда эришилаётган ютуқ ва камчиликлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбирда мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар барча соҳаларда, айниқса, таълим тизимида ўзининг яққол самараларини намоён этаётганлиги таъкидланди.

Мустақилликнинг илк йилларида вилоятдаги ўрта мактаблар сони 453 тани ташкил этган бўлса, бугунга келиб, умумтаълим мактабларининг сони 550 тага етди. Ўтган йиллар давомида мактаблар сони салкам 100 тага кўпайди ва ўз навбатида, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тизимда таълим сифатини ҳам янги босқичга олиб чиқди.

Жорий ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактаблари битирувчилари сони салкам 20 минг нафарни ташкил этса, янги ўқув йилида 25 минг 623 нафар жиззахлик ўғил-қизларимиз 1 синфга қабул рўйхати шаклантирилди. Ушбу кўрсатгичларнинг ўзиёқ, ҳали вилоят таълим соҳасида қатаор ишларни амалга оширишни талаб этади.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижроси доирасида ҳамда Президентимизнинг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сонли қарорига асосан 40 миллиард 400 миллион сўм маблағ эвазига 18 та таълим объектида қурулиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

4 минг 986 ўқувчи ўринли янги қўшимча ўқув бинолари қурилиб, 5 минг 722 ўқувчи ўринли таълим муассасалари капитал таъмирдан чиқарилди. Инқирозга қарши кураш жамғармасининг 14 миллиард 200 миллион сўм маблағлари ҳисобига 6 та мактаб, шундан 2 та мактабда реконструкция ва 4 та мактабда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 15 миллиард сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 149 та мактаб жорий таъмирдан чиқарилди.

Жумладан, Жиззах шаҳридаги 29-сонли “Меҳрибонлик уйи” 8 миллиард 500 миллион сўм маблағ ҳисобига қайта реконструкция қилиниб, тўлиқ жиҳозланди ва замонавий кўринишга келтирилди.

Жиззах шаҳридаги 8‑сонли умумий ўрта таълим мактаби негизида информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган таянч мактаби ташкил этилиб,1 миллиард сўмга қайта таъмирланди.

Жорий йилда, Жиззах шаҳридаги 18-сони умумий ўрта таълим мактаби тадбиркорнинг шахсий ташаббуси билан 15 миллиард сўмлик маблағи ҳисобига янгидан қурилиб, тўлиқ жиҳозланди.  

Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга шарт-шароит яратиш мақсадида – кар болалар махсус мактаб интернатига қарийиб 6 миллиард сўм маблағ, заиф эшитувчи болалар махсус мактаб-интернатига 7 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилиб, мазкур таълим муассасасалари замон талабларига мос равишда қайта таъмирланди.

Инвестиция дастурига асосан Зомин туманида 2 та, Жиззах шаҳрида 1 та янги мактаб қурилиши учун 63 миллиард 500 миллион сўм,  Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов туманларида 1 тадан ҳамда Жиззах шаҳридаги 29-сонли “Меҳрибонлик уйи”га қарашли Зомин туманидаги “Лочин” болалар дам олиш оромгоҳини реконструкция қилиш учун 34 миллиард 800 миллион сўм ва Зомин туманида 3 та мактаб биносини капитал таъмирлаш учун 16 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилди.

Президентимизнинг 2019 йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларида Президент мактаблари фаолияти йўлга қўйилган. Жорий йилда бундай мактаблар Жиззах, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қуриб фойдаланишга топширилиши, 2021-2022 ўқув йилиларида эса Aндижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳам Президент мактабларининг қурилиши ниҳояланиши режалаштирилган.

Жиззах шаҳрининг қоқ маркази – “Сайилжой” маҳалласидаги Олимпия заҳиралари спорт коллежи ёнида бунёд этилаётган Президент мактабига 2020 йилнинг 1 апрель куни тамал тоши қўйилган эди. Вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмасига асосан қурилаётган улкан иншоотда 70 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши  режалаштирилган.

Бош пудратчи  “Diamond” кўп тармоқли хусусий фирмаси  бунёдкорлари билим даргоҳининг лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини 2021 йилда поёнига етказишни ўз зиммасига олган.

168 ўринга мўлжаллаб қурилаётган Президент мактаби биноси 3 та асосий корпусдан иборат бўлиб, замонавий услубда, миллий ва жаҳон меъморчилигининг энг сўнгги ютуқлари асосида бунёд этилди.

Барча ўқув синфхоналари ва лабораториялари мос тарзда жиҳозланади. Уларнинг дизайни, техник-ўқув услубий таъминланишига жиддий эътибор қаратилади. Бир қарашда мактабнинг оддий доскасидек туюлган ускуна бир вақтнинг ўзида ҳам электрон доска, компьютер вазифасини ўтайди.

Мактабда болаларнинг тўлақонли таълим олиши, ўқиши, изланишга бўлган иштиёқини янада кучайтириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун зарур бўлган барча шароитлар яратилди. Гимнастика зали, сузиш ҳавзаси, баскетбол, мини футбол, теннис майдончалари,  жисмоний тарбия зали ва спортнинг бошқа бир қатор турлари билан шуғулланиш имконини берувчи зал ва жиҳозлар ёшлар ихтиёрида бўлади.

Учинчи корпусдан ётоқхона ва меҳмонхона ўрин олиб, болаларнинг яшаш жойлари ғоят шинам қилиб барпо этилди. Миллий ва хорижий ўқув адабиётлари, бадиий китобларга эга кутубхона ташкил этилди.

 Турли маданий-маърифий тадбирлар, анжуманлар ўтказиш шохобчалари билан бирга 3 та замонавий дам олиш ҳудуди ташкил этилиб, мактаб назорат пункти, алоҳида трансформатор подстанцияси ва ўз автотураргоҳи яратилди. Объектни иситиш мақсадида алоҳида иситиш қозонхонаси қурилди.

Жиззах вилояти ҳокимининг журналистлар учун ўтказган брифингида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида вилоятда амалга оширилаётган янги лойиҳалар хусусида ҳам атрофлича тўхтаб ўтилди.

Вилоятда жорий йилнинг 1 январь ҳолатига жами 1 миллион  400 минг аҳолининг 759 минги ёки 54,1 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, қолган 45,9 фоиз аҳоли ичимлик сувини булоқ, скважина, дарё ва махсус транспорт воситалари орқали етказиб берилиши орқали истеъмол қилиб келмоқда.

2020 йил дастури доирасида 288 миллиард  400 миллион сўм маблағ ҳисобидан 8 та ичимлик сув ва 1 та оқова сув объекти, 133,3 километр тармоқ қурилиб, реконструкция қилинди.

Натижада, вилоят бўйича таъминланганлик даражаси 54,1 фоизга етказилди. 23 минг 600 нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Марказлашган тармоқларда ҳам сув олиш иншоотларининг аксарияти ўтган асрнинг 70-80 йилларида қурилгани ҳамда эскиргани оқибатида қуввати 3 баробар қисқарганлиги саба, Жиззах шаҳри ва 65 та қишлоқдаги 1850,4 километрли ичимлик суви тармоқларининг 1182,9 километри ёки бошқача айтганда, 64 фоизи қайта реконструкцияга муҳтож.

Айни пайтда Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманлари аҳолисининг 46 фоизи давлат стандартларига мос бўлмаган, ичишга яроқсиз ер усти сув манбаларидан фойдаланиб келинмоқда.

Марказлашган сув таъминоти тармоғига уланганлар ҳам меъёрдагидай фойдаланаётгани йўқ. Вилоят ва туман марказларидаги аксарият уйларнинг юқори қаватларига сув чиқмайди. Кўпчилик қишлоқларда сув маълум соатларда табақалаштириб берилади, холос.

Шу сабабдан ҳам Президентимизнинг “Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига вилоят аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш тизимини яхшилаш” лойиҳасининг амалга оширилиши тарихий аҳамият касб этади.

Ушбу лойиҳа асосида Бахмал туманидаги Узунбулоқ қишлоғида бир кеча-кундузда 100 минг куб метр сувни тозалаш қувватига эга бўлган иншоот барпо этилмоқда. Қудратли насослар ёрдамида Зарафшон дарёсининг суви 102 метр баландликка кўтарилиб, ушбу тозалаш иншоотининг бунёд этилган махсус ҳовузиларга ташланади.

Ўтган йили сув олиш иншооти, сув тозалаш станцияси, сув олиш иншоотидан сув тозалаш иншоотигача бўлган 16,6 километрли сув қувурлари ва тозалаш иншоотидан
20,1 километрли магистрал сув қувури қурилди. Иншоотларда 348,5 миллмард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Мазкур ишларнинг узвий давоми сифатида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги йиғилиш баёнига асосан Фориш тумани маркази ичимлик сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш лойиҳасини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жлиз.

Лойиҳанинг  умумий қиймати 68 миллиард 200 миллион сўм бўлиб, узунлиги 22,9 километр. бўлган магистрал ичимлик сув қувури қурилиши, 3 дона сув иншоотларида, 3 та кутарма насос станцияси 2 та 1000 м3, 1 та 600 м3 ва 3 та 100 м3 резервуар, 22,2 километр электр тармоғи ҳамда коровулхона биносини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида иқтисод қилинган 3 миллиард сўм маблағлар хисобидан туман маркази маҳаллаларидаги 30 километр таъмирталаб ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш режалаштирилган.

Шунингдек, мазкур лойиҳани амалга оширилиши натижасида Фориш тумани марказидаги Боғдон, Э.Камолов, Ўзбекистон, Кулба маҳаллалридаги 10 минг 500 нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланади.

Бу ўз навбатида аҳолининг яшаши учун қулай шарт-шароит яратиш баробарида, ҳудудларни ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир сўнгида иштиокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга вилоят ҳокими Э.Салиев ҳамда мутасадди раҳбарлардан батафсил жавоблар олди.

Брифингги якунлангач, Жиззах вилояти ҳокимининг ташаббуси билан янгидан барпо этилган ҳокимликнинг қабуллар саройи бўйлаб ҳамда унинг ёнбошида ташкил этилган “IT-Park”ка пресс-тур ташкил этилди.

Қабуллар саройи деворига ўрнатилган ҳар бир мониторда вилоят тарихи, бугуни ва эртасидан, ҳудуддаги ҳар бир соҳада амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларидан ҳокоя қилиб туриши барча тадбирининг эътибрини тортди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 ташаббусидаги ёшларимизнинг компьютер саводхонлигини ошириш борасидаги “IT-Park”да амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ.

Тадбир қатнашчилари бу ерда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган ёшлар компьютер ва интернет саводхонлигини оширибгина қолмай, соҳа касб сирларига ўргатилаётганига гувоҳ бўлдилар.

Жиззах вилояти ҳокими томонидан ўтказилган брифинг барча тадбир иштирокчиларда улкан таассурот қолдирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар