Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Фермерлар ғаллачиликда ҳам муҳим палла остонасида туришибди

Фермерлар ғаллачиликда ҳам муҳим палла остонасида туришибди

16 сентябрь 2021 йил
439
0

 

Аввал хабар берганимиздек, Дўстлик туманида пахта терими авж паллага кирмоқда. Шундай бўлсада туман деҳқонлари келгуси йил учун ғалла етиштиришни унутишмаяпти.

 Бугун  “Саркисов” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасидаги “Жавлон” фермер хўжалиги даласида ғўза қатор ораларига кузги ғалла экиш ва парваришга бағишланган семинар ташкил этилди.

Унда қишлоқ хўжалиги бўйича вилоят мутасаддилари, туман ҳокими, ғаллачилик бўйича кластер вакиллари ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари раислари иштирок этишди.

Бугунги кунда туман ғаллакорлари жами 13700 гектар ер майдонида бошоқли дон етиштиришни олдиларига мақсад қилишган. Ҳозиргача 5000 гектар ерга сара уруғ қадалди. Режа бўйича эса 13300 гектар ғўза қатор орасига ғалла экилади. Дастлабки экин майдонларидаги майсанинг бўйи 15-20 сантиметрга етди.

 

- Салкам йигирма йилдан буён фермерлик билан шуғулланиб келаман. Хўжалигимиз аъзолари билан 21 август куни ғўза қатор ораларига кузги буғдой уруғини қадаган эдик. Экилган уруғни ундириб олиш учун суғордик. Бу орқали даламиздаги пахтанинг ҳосиллигига ҳосил қўшиш билан биргаликда майсани бир текис ундириб олдик. Эндиликда ҳар бир агротехник талабларни ўз вақтида бажариб келгуси йил ғалладан 70 центнердан ҳосил олишни мўлжаллаб турибмиз, –дейди “Жавлон” фермер хўжалиги раҳбари Жамолхон Абдуллаев.

Семинарда айтилганидек, туман деҳқонлари ҳозирги қуёшли кунлардан фойдаланган ҳолда қисқа кунларда бошоқли дон экишни ниҳоясига етказиш, уни суғориш ва кўчат олиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Буни туман ҳокими ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

 - Бугун ғаллачилик фермерларимиз масъулиятли палла остонасида туришибди. Ғалла экиш ва уни ундириб олиш учун ҳар кун, ҳар дақиқа ғанимат. Фурсат эса кутиб турмайди. Шундай экан, тезроқ ғаллани экиш ва пешма-пеш суғориш зарур. Сусткашлик эса келгуси йил ҳосили учун ўз таъсирни ўтказмай қолмайди,-дейди туман ҳокими Шавкат Дарвишев.

 

 Семинарда сўз олганлар кузги ғалла кечиктирмасдан эртароқ экиш ва унинг парваришлашнинг афзалликлари тўғрисида гапириб ўтишди.

Тадбир якунида “Жавлон” фермер хўжалиги даласида ундириб олинган майса намуна сифатида иштирокчиларга кўрсатиб ўтилди.

 

 

Дўстлик тумани ҳокимлигиинг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар