Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » И.Текдемир билан учрашуви бўлиб ўтди

И.Текдемир билан учрашуви бўлиб ўтди

16 сентябрь 2021 йил
109
0

 Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Қўчқоровнинг Европа парламентидаги “Европа Иттифоқи - Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи Бош котиби И.Текдемир билан учрашуви бўлиб ўтди.

 Учрашувда жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш борасида олиб борилаётган ишлар, хусусан, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, сайлов кампаниясини молиялаштириш, сайлов жараёнида замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш, Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари фаолияти, чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар