Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Пресс-тур: Қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш турлари кўпаймоқда

Пресс-тур: Қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш турлари кўпаймоқда

21 сентябрь 2021 йил
55
0

 

Дўстлик тумани деҳқонлари пилла, ғалла ҳамда пахта етиштириш бўйича вилоятда етакчи ўринни эгаллайди.

Деҳқонлар ҳар йили давлатга хом-ашё сотиш режасини ортиғи билан адо этиб келишмоқда.

 

Айни пайтда туман қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар, блогерлар ҳамда соҳа мутасаддилар иштирок этишди.

 Миришкор деҳқон ва фермерларимиз бу йилги мураккаб шароитда 13700 гектар фидокорона меҳнат қилишиб,  давлатга қарийб 44 минг тонна, яъни 80 миллиард сўмлик ғалла сотишди.

Чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, сабзавот ва полиз экинлари етиштириш бўйича ҳам салмоқли натижаларга эришилмоқда.

Пахтакор фермерларимиз ҳам яқин кунларда 17900 гектар майдондан 64.000 тн. жами 460 миллиард сўмлик пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай териб олишни режалаштирган.

 

Терим суръати кундан кунга кўтарилмоқда. Кунига қабул пунктларига икки минг тоннадан ортиқ пахта етказиб бериляпти. Кунлик теримда “Оқ олтин”, Р.Есенқулов, “Жиззах остонаси”, Х.Исроилов каби фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаларининг ҳиссалари катта бўлмоқда.

Пресс турда иштирок этган туман ҳокими Шавкат Дарвишев олиб борилаётган ишлар тўғрисида қисқачи маълумот берди.

- Дўстлик туманида пахта терими авж паллага кирмоқда. Шундай бўлсада туман деҳқонлари келгуси йил учун ғалла етиштиришни унутишмаяпти. Бугунги кунда туман ғаллакорлари жами 13700 гектар ер майдонида бошоқли дон етиштиришни олдиларига мақсад қилишган. Ҳозиргача 8 минг гектар ерга сара уруғ қадалди. Режа бўйича эса 13300 гектар ғўза қатор орасига ғалла экилади. Дастлабки экин майдонларидаги майсанинг бўйи 15-20 сантиметрга етди. Кузги бошоқли дон экиш ишлари 10 октябр санасига якунади,-дейди туман ҳокими.

  “Саркисов” номли фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасидаги “Жавлон” фермер хўжалиги даласида ғўза қатор ораларига экилган кузги ғалла туман деҳқонлари учун намуна бўлмоқда.

- Салкам йигирма йилдан буён фермерлик билан шуғулланиб келаман. Хўжалигимиз аъзолари билан 21 август куни ғўза қатор ораларига кузги буғдой уруғини қадаган эдик. Экилган уруғни ундириб олиш учун суғордик. Бу орқали даламиздаги пахтанинг ҳосиллигига ҳосил қўшиш билан биргаликда майсани бир текис ундириб олдик. Эндиликда ҳар бир агротехник талабларни ўз вақтида бажариб келгуси йил ғалладан 70 центнердан ҳосил олишни мўлжаллаб турибмиз, –дейди “Жавлон” фермер хўжалиги раҳбари Жамолхон Абдуллаев.

 Пресс-турда айтилганидек, туман деҳқонлари ҳозирги қуёшли кунлардан фойдаланган ҳолда қисқа кунларда бошоқли дон экишни ниҳоясига етказиш, уни суғориш ва кўчат олиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Буни туман ҳокими ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

- Бугун туманимиз ғаллакор фермерлари масъулиятли палла остонасида туришибди. Ғалла экиш ва уни ундириб олиш учун ҳар кун, ҳар дақиқа ғанимат. Фурсат эса кутиб турмайди. Шундай экан, тезроқ ғаллани экиш ва пешма-пеш суғориш зарур. Сусткашлик эса келгуси йил ҳосили учун ўз таъсирни ўтказмай қолмайди,-дейди туман ҳокими Шавкат Дарвишев. 

 Тадбирда кузги ғалла кечиктирмасдан эртароқ экиш ва унинг парваришлашнинг афзалликлари тўғрисида атрофлича айтиб ўтилди.

Ишларнинг барчаси “Сангзор текстил” МЧЖ кластерлик фаолияти орқали йўлга қўйилганлиги фермерлар учун қўл келмоқда.

Таъкилаш керакки, туманда чорвачилик, ғалла ва пахтачиликдан ташқари мева, сабзовот ҳамда узумчилик тармоқлари ҳам кенгаймоқда.

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар