Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » «Китобхонлик ҳафталиги» танлови ғолиблари тақдирланди

«Китобхонлик ҳафталиги» танлови ғолиблари тақдирланди

31 октябрь 2021 йил
32
0

Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида китобхонликка ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг асоси ҳам маънавиятни юксалтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш қаратилган. Айнан тўртинчи ташаббус доирасида ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар кутубхонаси ташаббуси билан жорий йилнинг 25-30 октябрь кунлари «Халқаро мактаб кутубхоналари куни» муносабати билан «Китобхонлик ҳафталиги» ташкил этилди.

Ушбу ҳафталик мамлакатимиздаги умумтаълим ўқувчиларининг китобга бўлган қизиқишини ошириш, маънавиятини юксалтириш мақсадида ўтказилди. Ҳафталик давомида турли кўрик-танловлар, викториналар ташкил этилди. Хусусан, Республика болалар кутубхонаси томонидан «60 дақиқа китобхонлик» лойиҳаси орқали ҳафта давомида ҳар куни ижодкорлар ва санъаткорлар билан онлайн суҳбатлар ташкил этилди. Бу лойиҳада бугунга кунга бир гуруҳ ёзувчи-шоирлар қатнашди, лойиҳа тафсилотлари кутубхонанинг ижтимоий тармоқдаги манзиллари орқали кенг ёритилиб борилди.

Шунингдек, 10 га яқин онлайн вебинарлар ижтимоий тармоқ саҳифаларида бўлиб ўтди. Китоб ўқишга ўқувчиларни доимий жалб қилиш, ёзувчиларимизнинг энг сара асарларини тарғиб қилиш мақсадида 50 дан ортиқ иншо ва шеърий танловлар ўтказилди.
Ўбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар бўлимида ҳафталик доирасида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда юртимизда китобхонликка бўлган қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётгани қувонарли ҳолат эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ҳафта давомида ўтказилган танловларда 3 мингдан ортиқ ўқувчилар иштирок этгани, ғолибларни тақдирлаш, совға ва мукофотларнинг ҳам сифати яхшиланиб бораётгани ўқувчиларнинг қизиқиши ортишига сабаб бўлаётганлиги қайд этилди.
Тадбир давомида Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони иншолар танлови, «Кун китобхони» мавзусида онлайн адабий танлов, «Услубчи соҳада йўлбошчи», «Йилнинг энг яхши мактаб кутубхоначиси» каби танлов ғолиблари тақдирланди.
Ғолиб иштирокчилар Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар кутубхонаси томонидан диплом, китоблар тўплами, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
- Бугунги кунга қадар 100 га яқин бадиий асарлар ўқиганман. Китоб ўқиш ўқувчининг дунёқарашини ривожлантиради, хотирасини мустаҳкамлайди ва нутқини ўстиради, дейди устозларимиз. Шу боисдан ҳам бадиий китоб мутолааси мени ўзига мафтун қилган. Бу танлов ҳам жуда ажойиб тарзда ўтди. Танлов доирасида берилган китобларнинг аксариятини ўқиганлигим сабабдан ҳам савол-жавобларда қийналмадим ва ғолиблар сафидан жой олдим, - дейди Жиззах вилояти вакили Самандар Жонузоқов.
Тадбир доирасида китоблар ярмаркаси, маънавий-маърифий кеча, театр томошалари ташкил этилди.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар