Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Халқаро дўстлик куни муносабати билан фестивал ташкил этилди

Халқаро дўстлик куни муносабати билан фестивал ташкил этилди

30 июль 2022 йил
184
0

 Дўстлик туманида 30 июль - Халқаро дўстлик куни муносабати билан фестивал ташкил этилди.
Шу муносабати билан туман марказидаги “Ёшлар инновацион майдони” байрамона безатилди.

 Фестивалда туманда бир–бирлари билан аҳил, бир тану бир жон бўлиб яшаб келаётган ўн олти миллат вакилларидан иборат тўрт мингга яқин кексаю-ёшлар иштирок этишди.

 Тадбирда турли миллат урф-одат ва қадриятлари акс этган кўргазмалар ташкил этилди. Ўзбек, қирғиз, рус, тожик ва бошқа миллатларга хос ашула ҳамда рақсларни фестивал иштирокчилари олқишлар билан кутиб олишди.

 Бу йил жонажон Ўзбекистонимизда иккинчи бор ўтказилаётган Халқлар дўстлиги куни - эл-юртимиз ўртасида ҳамжиҳатлик, ўзаро тотувлик байрам туманимизда кўтаринки кайфиятда нишонланди.

 

 

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар