Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 июндаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ш.Рашидов, Ғаллаорол ва Дўстлик туманларини карантинга олиш тўғрисида”ги 189-сонли қарори ҳақида

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 июндаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ш.Рашидов, Ғаллаорол ва Дўстлик туманларини карантинга олиш тўғрисида”ги 189-сонли қарори ҳақида

01 июль 2020 йил
221
0

 ​Республика махсус комиссияси ахбороти

Дўстлик тумани ҳокими қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз холатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли ва шу бўйича вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 июндаги 189-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек туман аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини мухофаза қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 5,6,25-моддаларига асосан ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

  1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 июндаги 189-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Вилоят ҳокимининг қарорига мувофиқ қуйидагилар:

- Ш.Рашидов, Ғаллаорол ва Дўстлик туманларига 2020 йил 30 июнь соат 00-01 дан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилганлиги;

Туман ҳудудига кириш чиқишни назорат қилиш учун қўшимча йўл патруль хизмати стационар постлари ва блок постлари ташкил этилиши ва кўчаларни ёпиш чораларини кўриш тасдиқланганлиги;

ёпиладиган кўчаларнинг кириш қисмини бетон тўсиқлар билан тўсиш, йўл белгиларини қўйиш ҳамда ёпиладиган кўчаларнинг кириш қисмига тунги ёриткич чироқларини ўрнатиш ишларини амалга ошириш;

туманга кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатиш;

ташкил этилган йўл патруль хизмати стационар постлари ва блок постларини пирометрлар (масофадан тана ҳароратини ўлчовчи) ва ўтишга рухсат этилган автотранспорт воситаларини мажбурий равишда дезинфекция қилинишини таъминлаш;

тумандаги истирохат боғи фаолиятини тўхтатиш ва фуқароларнинг боғ ҳудудига кириши таъқиқланиши;

коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида бошқа ҳудудлардан туманга кириш ва чиқиш, шунингдек шаҳар ичида транспорт воситалари автобус, микроавтобус ва енгил автомобилларнинг ҳаракатланиши (дезинфекцияловчи ва мутасадди органларнинг транспорти бундан мустасно) вақтинча тўхтатилиши;

бошқа вилоятларда доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек, туманда доимий рўйхатдан ўтган ҳолда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ҳодимлари ўзларига бириктирилган хизмат ва ҳусусий автомашиналарида ёки автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар асосида бошқариши мумкин бўлган автотрнспорт воситаларини белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий риоя қилган холда юк ташиш билан боғлиқ холларда туман ҳудудига кириш ва чиқишига рухсат берилиши белгилаб қўйилганлиги инобатга олинсин ва туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари (Б.Бойқулов, Н.Сахатов), туман ички ишлар бўлими (И.Нурматов), санитария эпидемиологик-осойишталик маркази (А.Хамроев) томонидан ижроси таъминлансин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Данияров), туман ҳокимининг ўринбосарлари (Б.Бойқулов, Н.Сахатов), Давлат солиқ инспекцияси (Р.Бегимқулов), туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази (А.Хамроев)лар томонидан, биринчи босқичда “Деҳқон” бозори ва мол бозори маъмурияти билан бозор ҳудуди ва савдо мажмуалари (супермаркет, минимаркет ва бошқалар)га кириш-чиқиш жойларига, фуқароларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун тегишли мутахассислар ва пирометрлар, антисептик воситалар билан таъминлансин, акс холда фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олиш;

туманга бошқа ҳудудлардан кириб келаётган барча транспорт воситалари, товар ва юкларнинг мажбурий равишда дезинфекция қилинишини таъминлаш;

давлат идоралари ва ташкилотларида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакилларини қабул қилиш, уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкон қадар “онлайн” режимга ўтказиш;

идоравий буйсинуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган холда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (“онлайн” режимда ёки масофавий тарзда) ташкил этиш чоралари кўриш;

жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан доимий равишда фойдаланишини ташкил этиш;

барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ҳодимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган холда фаолият юритишини таъминлаш;

қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва санитария-эпидемиология осойишталик маркази туман филиали билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш чораларини кўриш вазифалари топширилсин.

  1. Туман ички ишлар бўлими (И.Нурматов), Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази туман бўлими (А.Хамроев)ларга, туман ҳудудида фаолият олиб бораётган йўналишсиз таксиларни кунлик дезинфекция қилиш ҳамда йўл кира ҳақининг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш чораларини кўриш топширилсин.
  2. Туман ички ишлар бўлими (И.Нурматов), Мудофаа ишлари бўлими (А.Араббоев), Фавқулодда вазиятлар бўлими (Д.Хайитов)ларга, тартибнинг амал қилиш даврида жамоат тартибини сақлаш чораларини кучайтирсин.
  3. Туман ички ишлар бўлими (И.Нурматов), туман санитария-эпидемиология назорат маркази туман филиали (Э.Ўсаров)ларга, мазкур қарор талабларини бузган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш вазифаси юклатилсин.
  4. Туман давлат солиқ инспекцияси (Р.Бегимқулов), туман ички ишлар бўлими (И.Нурматов)га, туман ҳудудидан ўтувчи М39-магистирал йўлининг ёқасида жойлашган, шунингдек тумандаги барча савдо шахобчалари, чойхона, ресторан, кафе бошқа умумий овқатланиш жойлари, сартарошхона ва гўзаллик салонларининг фаолияти карантин тадбирлари тугагунга қадар тўхтатиш чораларни кўрсин.
  5. “Дўстлик ҳаёти” газетаси тахририяти (Б.Қораев)га, ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг тушунтирилиши, масъул ташкилот ва идораларни жалб қилган холда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳамда жорий этилган тартиб тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб борилишини таъминласин.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Туман ҳокими                                             У.Узаков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар