Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Яна ўн бир оилага сигирлар берилди

Яна ўн бир оилага сигирлар берилди

29 июль 2020 йил
90
0

 

Ҳудудларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш масаласи бугунги кунда ҳар бир сектор раҳбарининг олдида турган энг долзарб вазифа бўлмоқда.

Жорий йилнинг 28 июль куни туман ҳокими Улуғбек Узоқов раҳбарлик қилаётган 1-сектор таркибига кирувчи “Манас” маҳалла фуқаролар йиғинида яна бир хайрли тадбир амалга оширилди.

Шу куни “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган 11 та оилаларнинг турмуш шароитини яхшилаш, камбағалликдан чиқариш мақсадида уларнинг ҳар бирига АТБ “Агробанк” томонидан “Қордаги япроқ” МЧЖга уч йил муддатга ажратилган 15 фоизли имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 120 миллион сўм бўлган 11 бош сигирлар берилди.

Берилган ҳар бир чорва молларига ветеринар врачлар бириктирилди.

Бундан ташқари, тадбир жараёнида “Манас” МФЙ ҳудудида яшовчи 10 та эҳтиёжманд, хасталикдан даволанаётган беморлари бўлган оилаларнинг ҳар бирига 100 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Кириб келаётган Қурбон ҳайити байрами арафасида амалга оширилган бундай хайрли ишлар хонадонлар аъзоларига қалбига қувонч олиб кирди.

Эслатиб ўтамиз бундан бир неча ой муқаддам “Манас” ҳамда “Наврўз” маҳаллаларига 22 та камбағал оилага сигирлар берилганди.

Дўстлик тумани ҳокимининг ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар