Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Эҳтиёжманд оилаларга нақд пуллар тарқатилди

Эҳтиёжманд оилаларга нақд пуллар тарқатилди

30 июль 2020 йил
50
0

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан кеча қабул қилинган фармойишига асосан, «Саховат ва кўмак» фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилиши белгиланган эди.

Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туманимизга 309 миллион 60 минг сўм ажратилди.

Бугун маблағлар тумандаги тўртта секторда яшаётган эҳтиёжманд оилаларга етказилди.

Хусусан, 1-сектордаги 670 та оилага 113 млн. 900 минг сўм, 2-сектордаги 600 та оилага 102 млн. сўм, 3-сектордаги 370 та оилага 62 млн. 900 минг сўм, 4-сектордаги 178 та оилага 30 млн. 260 минг сўм нақд пуллар тарқатилди.

Шу куни кўрсатилган моддий ёрдамлар Қурбон ҳайити олдидан тумандаги 1818 та эҳтиёжманд оилаларга муносиб совға бўлди.

 

Дўстлик тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар