Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Эҳтиёжманд оилалар яна бир ҳайитлик тарқатилди

Эҳтиёжманд оилалар яна бир ҳайитлик тарқатилди

01 август 2020 йил
21
0

Қурбон ҳайити олдидан тумандаги 1818 та эҳтиёжманд оилаларга Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 170,0 минг сўмда моддий ёрдамлар тарқатилган эди.

Байрам муносабати билан яна бир хайрли тадбир ташкил этилди. Унда 400 та эҳтиёжманд оилалар йўқланди. Уларга туман ҳокимлиги ташаббуси билан корхона, ташкилотлар ҳомийлигида 18 та қўйлар сўйилиб, икки килограммдан гўшт тарқатилди. Шунингдек, “Сангзор текстил” МЧЖ томонидан 100 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказиб берилди.

- Туманимиз ҳокими Улуғбек Йўлдошевичнинг таклифини биз раҳбарлар мамнуният билан қабул қилдик. Боиси, бугунги пандемия даври жуда кўплаб аҳолимизни қийин аҳволда қолдирди. Бундай оилаларга кўмак беришни жамоамиз билан вазифамиз деб билдик. Коронавирус балосини енгишни бирдан бир йўли ҳам бирлашган ҳолда унга қарши туриш деб биламиз. Мақсадимиз қилган эҳсонларимиз билан аҳолимизга хуш кайфият улашаш, улар давлатимиз томонидан доимо эътиборда эканлигини англатиш. Бу эса касалликка қарши курашишда аҳолимизга катта далда бўлади,-дейди туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр бўлими бошлиғи Лазиз Суюнов.

 

 

Дўстлик тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар