Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » КОВИД-19 га чалинган 950 нафар бемор соғайди

КОВИД-19 га чалинган 950 нафар бемор соғайди

11 август 2020 йил
22
0

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилишича, шу йилнинг 10 август куни мамлакатимизда 695 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 143 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 552 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида эса 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Навоий, Андижон, Жиззах, Бухоро, Наманган, Хоразм ҳамда Фарғона вилоятларида жами 950 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 31 304 нафар бемордан 22 992 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 73 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 112 нафар бемордан 1 361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар