Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » ПАХТАКОР ТУМАНИНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТГИЧЛАРИ ҚАНДАЙ?

ПАХТАКОР ТУМАНИНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТГИЧЛАРИ ҚАНДАЙ?

26 декабрь 2019 йил
272
0


 

 Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бўлган саноат соҳасининг аҳамияти жуда улкан ва долзарб ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнининг тобора мураккаблашиб борилаётганлиги экспортбоп ва ички бозорни кундалик, индивидуал талабларига мос истеъмол моллари билан тўлдириш, инновацион ривожлантиришнинг жадал ўсиши жамият ҳаётининг янгиланишига олиб келади.

Жумладан, Пахтакор туманда янги иш бошлаган йирик “PAXTAKOR TEKS” саноат корхонаси жорий йил давомида 120,5 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарган.

Жорий йилнинг январ-декабр ойларида Пахтакор тумани бўйича 290,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,0 фоиз,
64,5 млрд. сўмлик халқ исътемоли моллари ишлаб чиқариш 101,3 фоизни, шунингдек, 153,1 млрд. сўмлик қурилиш пудрат ишлари 153,8 фоизни,
137,0 млрд. сўмлик хизматлар 112,3 фоизни, 271,2 млрд.сўмлик чакана савдо 106,0 фоизни кўрсатмоқда. Бундан ташқари 11 миллион 358,4 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. 20 миллион 436,4 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.

 

Пахтакор туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар