Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Қачон қарилик пенсиясига чиқилади?

Қачон қарилик пенсиясига чиқилади?

10 июнь 2021 йил
54
0

 Ҳаммамизга маълумки, кўпчилик аёллар 55 ёшга ва эркаклар 60 ёшга тўлганимда қарилик пенсияга чиқиб кетаман, деб ўйлайди. Аслидачи!

Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 1-моддаси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига тааллуқли ҳуқуқларидеб номланиб, иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари ушбу Қонунга биноан давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўяди, деб кўрсатилган.

Қонуннинг 7-моддасига кўра эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш мумкин.

Савол туғилади. Иш стажи тўлиқ бўлмаганлар-чи?

Бу саволга Қонуннинг 8-моддаси (Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия) орқали жавоб топиш мумкин.

Пенсия тайинлаш учун (7-модда) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади, деб қатъий белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори 2-иловасида “Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” низомнинг 5-бандида ёшга доир нафақалар иш стажига эга бўлмаган, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлиб, ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади.

6-бандида эса ёшга доир нафақалар эркакларга – 65 ёшга етганларида ва аёлларга – 60 ёшга етганларида тайинланади.

7-банди. Ҳақ тўланадиган иш бажараётган ёки бошқа даромад манбаига эга бўлган (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) шахсларга ёшга доир нафақа тайинланмайди, деб белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, 19-моддада юқоридаги 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган фақат аёллар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 мартдаги 229-сонли қарорига асосан иш стажига эга бўлмаган, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланаши мумкин. Ушбу қарорда фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида Тиббий-маслаҳат комиссиясининг (ТМК) тиббий хулосаси ёки Тиббий меҳнат экспертиза комиссиясининг (ТМЭК) ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси билан тасдиқланган тақдирда тайинланади. Бунда нафақа миқдори пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси миқдорида белгиланади.

Агарда фуқароларимизда бу бўйича қизиқтирган саволлар бўлса, туман Пенсия жамғармасига мурожаат қилишлари мумкин. 

Назар ОДИНАЕВ,

туман Пенсия жамғармаси бош мутахассиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар