Сессияда Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

2018 йилнинг апрелидан то шу кунгача Улуғбек Йўлдошевич Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Унга қадар эса 2016 йилнинг декабридан 2017 йилнинг октябригача Жиззах вилояти ҳокими бўлган.

У.Узоқов бошчилигида Дўстлик туманининг барча соҳаларида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди.

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.