Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Тумандаги фермер хўжаликлари ҳисобидаги эскирган, иқтисодий жиҳатдан самарасиз, яроқсиз боғ майдонларини қайта таъмирлаш (реконструкция қилиш)  тўғрисида

Тумандаги фермер хўжаликлари ҳисобидаги эскирган, иқтисодий жиҳатдан самарасиз, яроқсиз боғ майдонларини қайта таъмирлаш (реконструкция қилиш)  тўғрисида

29 январь 2021 йил
60
0

Дўстлик тумани ҳокимининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган, яроқсиз боғ ва токзорлардан самарали фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақидаги 2019 йил 18 декабрдаги № 1012-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги фермер хўжаликларининг кўп йиллардан буён фойдаланиб келаётган боғ майдонларининг эскириши, туп сонларининг сийраклашганлиги ва касалликка чалиниб қуриб қолганлиги, режадаги ҳосилни олиш имконияти йўқлиги сабабли тумандаги фермер хўжаликлари ҳисобидаги эскирган боғзорларни бузиб, ўрнига интенсив мевали кўчатлар экилиши тўғрисидаги ишчи гурух далолатномаларига асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

                                                                      

  1. Тумандаги фермер хўжаликлари ҳисобидаги эскирган, сийраклашган ва касалликка чалиниб, иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғзорларни қайта таъмирлаш тўғрисидаги ишчи гурух далолтаномалари маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Тумандаги фермер хўжаликлари ҳисобидаги эскирган, сийраклашган ва касалликка чалиниб иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғзор майдонларини бузиш (реконструкция қилиш) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Тумандаги фермер хўжаликлари ҳисобидаги эскирган, сийраклашган ва касалликка чалиниб иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғзор майдонларини бузиш (реконструкция қилиш) ишларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи М.Аллашов, солиқ қўмитаси хузуридаги кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи Ф.Астанақулов, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Дўсбеков ва туман ирригация бўлими бошлиғи А.Мирзақулов ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.           

 

  1. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (Ш.Дўсбеков), туман Статистика бўлими (А.Мамиров), солиқ қўмитаси хузуридаги кадастр агентлиги туман бўлими (Ф.Астанақулов), туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Ф.Эшонқулов), туман давлат солиқ инспекцияси (М.Турсунмуротов))ларга мазкур қарор асосида фермер хўжаликларининг боғ майдонлари ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  2. 5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Хайдаров зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                                У.Узаков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар