Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дастур бўйича ишлар “Бунёдкор”да ҳам олиб борилади

Дастур бўйича ишлар “Бунёдкор”да ҳам олиб борилади

30 январь 2021 йил
56
0

Аввалроқ хабар берилганидек, Дўстлик туманидаги барча маҳаллаларда “Обод қишлоқ” давлат Дастури бўйича ишлар олиб борилади.

Бугунги кунга қадар “Наврўз”, “Қаҳрамон” ҳамда “Олтин водий” маҳалларида туман ташкилотлари мутасаддилари иштирокида комплекс дастурлар тайёрланди.

 

- Дастур тайёрлаш навбати “Бунёдкор” маҳалласига келди,- дейди “Бунёдкор” маҳалласида ўтган йиғилишда вақтинча туман ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Дониёров. -Дастлаб 2018 йилда маҳаллани обод қилиш бўйича ишлар олиб борилган эди. Тумандаги соҳа вакиллари маҳаллани қайтадан ўрганиб чиқади. Аниқланган камчиликлар электр энергияси, ичимлик суви, суюлтирилган газ таъминоти, кўчалар таъмири бўладими, тадбиркорликни ривожлантириш дейсизми, хуллас барча-барчаси маҳаллани комплекси ривожлантириш бўйича Дастурга киритилади. Шундан кейин дастурни ижросини таъминлашга киришамиз. Бунда сизларнинг ҳам ёрдамларингиз зарур. Биргаликда ишларга киришсак, олдимизга қўйган мақсадимизга тезроқ етамиз.

Маҳаллада ўтган йиғилишда Баҳодир Дониёров аҳолининг мурожаатларини ҳам қабул қилди.

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар