Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Наврўз  МФЙ, М.Абдувосиев ФХХУ худудидаги “Бахтибек Элшодбек даласи” фермер хўжалигига кўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида

Наврўз  МФЙ, М.Абдувосиев ФХХУ худудидаги “Бахтибек Элшодбек даласи” фермер хўжалигига кўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида

28 январь 2021 йил
59
0

Дўстлик тумани ҳокимининг қарори

 

“Бахтибек Элшодбек даласи” фермер хўжалиги бошлиғи Қодиров Дилшоднинг кўшимча ер ажрат иб бериш бўйича 2020 йил 18 декабрдаги аризасини хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори, 2020 йил 18 декабрдаги туман комиссиясининг йиғилиш хулосаси, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” ва “Фермер хўжалиги тўғрисида” ги қонунга асосланиб

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман комиссиясининг 2020 йил 18 декабрдаги баённомаси хамда “Бахтибек Элшодбек даласи” фермер хўжалиги бошлиғи Қодиров Дилшоднинг қўшимча ер ажратиб бериш бўйича 2020 йил 18 декабрдаги аризаси инобатга олинсин.

2. М.Абдувосиев ФХХУ худудидаги “Бахтибек Элшодбек даласи” фермер хўжалигига 77-контурлардаги жами 131,1 гектар, шундан 126,9 гектар экин ери, 1,1 гектар ихота ости ери, шундан 0,5 гектар сув ости ерлари, 0,4 гектар йўл ости ери, 2,2 гектар бошқа ерлари пахтачилик-ғаллачилик ихтисослари бўйича 45 йилга ижарага кўшиб берилси

3. “Бахтибек Элшодбек даласи” фермер хўжалигининг 77,102,104,96,99-контурлардаги жами  228,0 гектар, шундан 219,0 гектар экин ери, шундан 2,2 гектар ихота ости ери 1,7 гектар сув ости ерлари, 1,3 гектар йўл ости ери 3,8 гектар бошқа ерлари қилиб белгилансин.

4.Туман Кадастр бўлими бошлиғи Ф.Астанакулов 5 кун муддатда юқорида кўрсатилган ҳудуднинг қишлоқ хўжалик харитасидаги 77,102,104,96,99 - контурларидаги жами 228,0 гектар ер майдонига “Бахтибек Элшодбек даласи” фермер хўжалиги билан узоқ муддатга ижарага бериш шартномасини илгари тузилган шартнома муддатларини инобатга олган ҳолда расмийлаштириш вазифаси юклатилсин.

5. Туман Давлат хизматлари маркази (Ш.Тавбаев) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтқазиш, Статистика бўлими (А.Мамиров), туман Фермерлар кенгаши (Ф.Эшонқулов) ва туман Давлат солиқ инспекцияси (М.Турсинмуратов)ларга фермер хўжалигидан белгиланган тартибда хисоботларни қабул қилиш  вазифаси топширилсин.

6. Туман тугатиш комиссиясига;

“Бахтибек Элшодбек даласи” фермер хўжалигининг ер майдонларидаги ўзгаришларни инобатга олиб 2021 йил хосили учун қилинган харажатларни хамда хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар билан бўлган қарздорликни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.

7.  “Бахтибек Элшодбек даласи” фермер хўжалигининг бошлиғи зиммасига:

Ер участкасини узок муддатли ижарага олиш шартномаси шартларига қатъий риоя қилиш.

Белгиланган тартибда ва муддатларда тегишли ташкилотларга хисоботлар тақдим этиб бориш вазифаси топширилсин.

8. Мазкур қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Хайдаров зиммасига юклатилсин.

 


                       Туман хокими:                                                               У.Узаков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар