Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Ёзувларимиз тилшунослик қонунларига мос бўлсин!

Ёзувларимиз тилшунослик қонунларига мос бўлсин!

01 март 2021 йил
91
0

Бугун Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими билан ҳамкорликда Дўстлик тумани “Саноатчилар” маҳалласи ҳудудидаги бир қатор корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субъектларида бўлиб, "Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг ижроси ўрганилди.
Ўрганиш давомида пешлавҳалар, юритувдаги иш ҳужжатлари, ташкилотлар деворларидаги шиорлар, ҳикматли сўзлар, эълонлар, кўрсатмалар, ибора ва афоризмларнинг ёзилиш ҳолати кўриб чиқилди.

Хусусан, Дўстлик туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида бўлганимизда деворга илинган ҳар бир иборалар дид билан жойлаштирилгани, тилшунослик қоидаларига тўла амал қилинганини кўрдик.
Аммо ҳамма идораларда ҳолат шундай деб бўлмайди.
Дўстлик туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда тадбиркорлик субъектларида "Давлат тили тўғрисида”ги қонун талабига мос келмайдиган бир қатор камчиликларни учратдик. Айниқса, ҳужжатларида хатоликларга йўл қўйилгани кўриниб қолди.
Баъзи тадбиркорлик субъектларининг пешлавҳа ва ташқи рекламаларининг рус тилидаги иборалар лотин ёзувида ёзилган.
Шу каби ҳолатлар ўзбек алифбосида имло ва услубий хатоларсиз ёзилиш зарурлиги бўйича тушунчалар берилиб, ўзгартириш лозимлиги айтиб ўтилди.
Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини ҳудудлар кесимида давом эттирмоқда.

  
Муқаддас Суюнова,
Туман ҳокимининг маслаҳатчиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар