Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Ишсиз ёшлар тадбиркорликка ўқитилмоқда

Ишсиз ёшлар тадбиркорликка ўқитилмоқда

02 март 2021 йил
87
0

Дўстлик туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактаби залида “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда иш билан банд бўлмаган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига ўргатиш бўйича ўқув дарслари бошланди.

Мазкур тадбир туман ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси Дўстлик туман бўлими томонидан йўлга қўйилди.

Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Бунда ёшлар 6 кун давомида Жиззах бизнес мактабининг етук мутахассисларидан 48 соатга мўлжалланган дарс олишади.

Дарслар давомида ёшлар танлаган йўналишларида бизнес режа тайёрлаш, лойиҳани ишга тушириш, сифатли, харидоргир маҳсулотлар тайёрлаш бўйича тадбиркорлик фаолиятининг нозик сирларини ўрганади.

- Дастлабки дарс жараёнида 61 нафар иш билан банд бўлмаган ёшлар иштирок этмоқда. Дарс соатлари якунида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ёшларга «Микрокредитбанк» АТБ томонидан махсус сертификат берилади. Сертификатни қўлга киритган ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилади. Шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар берилади. Бунда микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади,-дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Дониёров.

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар