Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Фарғонанинг Сўх туманига янги ҳоким тайинланди

Фарғонанинг Сўх туманига янги ҳоким тайинланди

03 июнь 2020 йил
131
0

Тайинлов: Сўх тумани ҳокими ўзгарди

Бугун, Фарғона вилояти Сўх туманида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу тўғрида ЎзА хабар тарқатмоқда.
2019 йилдан буён Сўх туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Сайидбаҳром Сайидмусаев туманга ҳокими этиб тайинланган.
У 1970 йилда Қўштепа туманида таваллуд топган. Фарғона давлат университети, ИИВ академиясини тамомлаган. Қува, Бешариқ туман ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
2020 йил 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси «Чашма» участкасида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси ўртасида маҳаллий даражадаги ҳодиса юз берди. Можаро «Чашма» булоғини ариқларини биргаликда тозалаш пайтида келиб чиққан.
Икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари раҳбарларининг музокаралари натижасида вазият тўлиқ назоратга олинган.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар