Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Тумандаги беш нафар тиббиёт ходимларига “Меҳр - саховат” кўкрак нишони топширилди

Тумандаги беш нафар тиббиёт ходимларига “Меҳр - саховат” кўкрак нишони топширилди

28 сентябрь 2020 йил
158
0

 

 Дўстлик туманида коронавирус пандемиясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш, вирусга чаланган беморларни соғайишида хизмат қилган бир гуруҳ тиббиёт ходимларига “Меҳр - саховат” кўкрак нишони тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мукофотларни туман ҳокими Улуғбек Узоқов Президент номидан тақдим этди.

-Кўкрак нишони шу йилнинг 26 май куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Фармони билан таъсис этилганди. Фармонга мувофиқ, кўкрак нишони жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимиз тақдирланади. Туманимизда бундай мукофотга лойиқ фидойи кишилар жуда кўп. Бугунги шароитда бор билим ва тажрибасини аямаётган ана шундай ҳамюртларимизга миннатдорлигимизни билдирамиз,-дейди туман ҳокими Улуғбек Узоқов тантанали маросимда.

Тумандан беш киши “Меҳр-саховат” кўкрак нишонига муносиб деб топилди. Улар қуйидагилар:

  1. Ҳамзаев Аваз Омонович – Дўстлик тумани Тиббиёт бирлашмаси бош врачи;
  2. Алматов Нарзи Мухаммадович - Дўстлик тумани Кўп тармоқли марказий поликлиника врач инфекционисти;
  3. Саиджанов Сайловбек Туртаевич - Дўстлик тумани Тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими мудири;
  4. Хамраев Абдухалил Сафарович - Дўстлик тумани Санитария эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи;
  5. Маманова Хайринисо Раббимовна - Дўстлик тумани санитария эпидемиология осойишталик марказида  бактериология лабораторияси мудири.

- Умрим аҳолини саломатлигини сақлаш, уларнинг дардига малҳам бўлиш билан ўтмоқда. Президентимиз камтарона меҳнатимни юксак қадрлаб, кўкрак нишон билан тақдирланишимни бутун тиббиёт ходимларига бўлган эътибор, ғамхўрлик ва рағбатлаштириш деб билдим. Токи кучим бор экан, бор билим ва ғайратимни беморларни соғлигини сақлашга бағишлайман,-дейди “Меҳр-саховат” кўкрак нишони соҳиби Сайловбек Саиджанов.

 

 

 

 

 

 

Дўстлик тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар