Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Туман ҳокимлиги жамоаси чорак финалга чиқди

Туман ҳокимлиги жамоаси чорак финалга чиқди

02 февраль 2022 йил
184
0

Аввал хабар берганимиздек, Дўстлик туманидаги корхона ва ташкилотларда ишловчилар ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг минифутбол тури бўйича “Ҳоким кубоги” учун баҳслар давом этмоқда.

Бугун чорак финал баҳсларида туман ҳокимлиги ҳамда “Истиқлол” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси жамоалари майдонга тушишди. Ўзаро тенг курашларда ўтган ўйиннинг асосий вақти 1-1 натижа билан якунига етди.

Ғолиб жамоа номи аниқ бўлмаганлиги боис беш дақиқадан икки тайм баҳс давом эттирилди. Қўшимча дақиқаларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Шундан кейин пеналтилар орқали жамоа ғолиб аниқланадиган бўлди. Бунда эса туман ҳокимлиги жамоаси аъзолари 2-0 ҳисобда ғалаба қилди.

Туман ҳокимлиги жамоасининг чорак финалдаги рақиби эса яқин вақтларда аниқланади.

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар