Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дўстлик туманида мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг 9 тури бўйича Ҳоким кубоги баҳслари бошланди

Дўстлик туманида мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг 9 тури бўйича Ҳоким кубоги баҳслари бошланди

23 февраль 2022 йил
217
0

 

Дўстлик туманида Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида спорт беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бундан бир неча кун аввал тумандаги корхона ва ташкилотларда ишловчи ишчи-ходимлар ўртасида стол тенниси ҳамда минифутбол бўйича туман ҳокимининг кубоги учун баҳслар ниҳоясига етганди.

Бугун спортнинг 9 та тури бўйича туман ҳокими кубоги беллашувларига старт берилди. Бу сафар мактаб ўқувчилари ўзаро мусобақалашишади.

Спорт тадбирлари эрталабдан “Саломатлик учун 5000 қадам” марафон юриши билан бошланди.

Унда тумандаги кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар фаол иштирок этишди. Тадбир Марказий ўйингоҳда эрталабки бадантарбия машқлари билан давом эттирилди.

Бўлиб ўтган очилиш маросимидан кейин мактаб ўқувчилари ўртасида туман ҳокимининг кубоги учун баскетбол ҳамда “Street workout” бўйича беллашувлар бошланди.

Марказий ўйингоҳдаги ўрнатилган майдончада ўтказилган Воркаут баҳсларида ўттизга яқин мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

17 та баскетбол жамоалари эса 18-умумтаълим мактабининг спорт залида ўзаро беллашишмоқда.

Айни пайтда мусобақалар давом этмоқда. Барча беллашувлар якунига етгач, ғолиблар туман ҳокимлиги томонидан тақдирланади.

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар