Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Вилоят ҳокими кубоги учун саралаш баҳслар якунланди

Вилоят ҳокими кубоги учун саралаш баҳслар якунланди

12 март 2022 йил
681
0

Дўстлик туманида вилоят ҳокими кубоги учун спортнинг минифутбол тури бўйича саралаш баҳслари ниҳоясига етди.

Баҳсларда тумандаги 12 та маҳаллалардан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувнинг барча ўйинлари 2-Ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтказилди.

Мусобақада “Саноатчилар” маҳалласи ёшларининг учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин учун эса “Наврўз” ҳамда “Бунёдкор” маҳаллаларининг ёшлар майдонга тушишди.

 Қизиқарли ўтган баҳснинг биринчи бўлими натижасига кўра бунёдкорликлар ҳисобда олдинда боришаётган эди. Енгилаётган наврўзлик ёшлар иккинчи бўлимда иродали ўйин намойиш этишиб, вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.  

Беллашув якунида ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар