Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Уюшмаган ёшлар стол тенниси бўйича беллашишди

Уюшмаган ёшлар стол тенниси бўйича беллашишди

01 март 2022 йил
377
0

 Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Дўстлик туманида жорий йилнинг 26 февраль куни уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. 

Мусобақада  уюшмаган ёшлардан иборат жамоалар иштирок этишдилар. Мусобақа олимпия шакилида ўтказилиб унда 30  нафардан ортиқ спортчилар қатнашдилар.

Беллашув якуни билан ғолиб спортчилар туман “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг 200 минг сўмлик эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Суннат Ашуров,

фонд раҳбари.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар