Педагог аёллар волейбол бўйича беллашишди
28 май куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Дўстлик туман бўлинмаси ҳамда туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда таълим соҳасида меҳнат қилаётган педагог Аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақада тумандаги 9-мактаб педагог аёллар жамоаси 1-ўринни, 3-мактаб 2-ўринни, 10-мактаб педагог аёллари эса 3-ўринни эгалашди.
Ғолиб ва совриндорлар касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)