Дўстлик туман ихтисослаштирилган мактабини ташкил этиш учун мукаммал таъмирлаш ишлари бошланди
Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил 14 апрелда қабул қилинган “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармонга асосан Дўстлик туманида ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.
Тумандаги Касб-ҳунарга ўргатиш маркази негизида ташкил этилаётган мазкур мактаб 720 ўринга мўлжалланган.
Айни пайтда Марказ биносини Дўстлик туман ихтисослаштирилган мактабига айлантириш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)