Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дўстлик тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш тўғрисида

Дўстлик тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш тўғрисида

21 сентябрь 2022 йил
77
0

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет Кодексининг 126-моддасига асосан, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифларни кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 22 августдаги ПҚ-3917-сонли ҳамда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижроси таъминлаш мақсадида, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан, жорий йил 24 августдан 17 сентябрга қадар бўлган муддат давомида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар;

1) Дўстлик туман "Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Райҳон" номли 5-сонли мактабгача таълим муассасасини жорий таъмирлаш  (таклиф ID рақами 0540600010) харажатлари учун 800,0 млн (саккиз юз миллион) сўм маблағ туман мактабгача таълим бўлимига.

2) Дўстлик туман "Олтин водий" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Мунаввара Солиева номидаги мактабгача таълим муассасасини жорий таъмирлаш (таклиф ID рақами 0540600031) харажатлари учун 1,2 млрд (бир миллиар икки юз миллион) сўм маблағ буюртмачи туман мактабгача таълим бўлимига.

(Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши томонидан тасдиқланган манзилли рўйхат илова қилинади).

2. Харажатларни амалга оширишга масъул ташкилотлар раҳбарларига:

ажратилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш;

молиялаштириш манбасини очиш учун ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларни туман молия бўлими ва туман Ғазначилик бўлинмасига тақдим этиш;

ажратилган маблағлардан тўғри, мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

ажратилган мақсадли маблағларни ўз вақтида ва самарали ишлатилиши юзасидан молиявий ҳисоботлар асосида тизимли ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларига кўра, ишлатилмаган ва иқтисод қилинган маблағларни туман маҳаллий бюджетига қайтариш чораларини кўрсинлар.

3. Туман ҳокимлигининг Молия бўлими мудири (А.Латифов)га бюджет харажатлар режасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш, туман Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (И.Худойбердиев)га, тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш вазифалари топширилсин.

4. Мазкур қарор ижросининг назорати халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси Ш.Сапаров ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Данияров зиммаларига юклатилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Кенгаш раиси:                                              Ш.Дарвишев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар