Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Депутат Дўстлик туманида.

Депутат Дўстлик туманида.

30 сентябрь 2022 йил
53
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова  30 сентябр куни Дўстлик туманидаги “Наврўз”, Алишер Навоий, “Қаҳрамон” маҳаллаларидаги таълим, тиббиёт масканлари ҳамда аҳолига кўрсатилаётган маиший ва савдо хизматлари билан танишди.

Шунингдек, депутат 2021 йили "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида маҳаллаларда олиб борилган улкан бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўлди.

 Депутат томонидан Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши котибияти фаолиятини самарали йўлга қўйилганлиги ҳамда туман кенгаши депутатлари билан учрашиб, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш, у билан биргаликда фуқароларнинг таклифларини инобатга олиш бўйича тавсиялар берди.

Танишув давомида тумандаги 15 та хонадонлар муаммолари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида 4 нафар фуқаролар мурожаатлари тегишли ташкилотлар иштирокида жойида ҳал этишга эришилди. Тадбир давомида янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида ўтказилган учрашувлар, қабул қилинган ҳужжатлар ҳамда мамлакатимиз Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида сўзлаган нутқи ҳамда илгари сурган ташаббусларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

 Бўлиб ўтган учрашувларда 1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ўқитувчиларга Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Меҳринисо Бобоева,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вакили.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар