Сессия: Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди
Халқ депутатлари Дўстлик тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Шавкат Дарвишев олиб борди.
Депутатлар дастлаб туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шавкат Дарвишевнинг 2022 йил давомида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш билан бошлашди.
Унда таъкидланганидек, туманда 2022 йил давомида 21 858 та доимий ва мавсусий иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 24 088 та ташкил қилиниб, 110,2 фоизга бажарилди. Жумладан, бино ва иншоотлар қурилиши ҳисобига мавсумий режа 180 та амалда 253 та бўлиб, 140,6 фоизга, инвестиция дастурлари доирасида режа 957 та амалда 1 015 тани ташкил қилиб 106,1 фоизга, қишлоқ хўжалигида режа 17 840 та амалда 18 695 тани ташкил қилиб режа 104,8 фоизга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда режа 2380 та амалда 3554 тани ташкил қилиб 149,3 фоизга, туризмни ривожлантиришда режа 361 та амалда 538 тани ташкил қилиб 149 фоизга, спортни ривожлантиришда режа 140 та амалда 33 та бўлиб 23,6 фоизга бажарилган.
Туман ҳокими эришилган ютуқлар билан биргаликда ортда қолаётган соҳалар ҳақида ҳам гапириб, бу борадаги режаларини айтиб ўтди.
Шунингдек, кун тартибидаги “Темир дафтар”га туман маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисида ва “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи фуқароларга моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Сессия туман прокурори, 2-сектор раҳбари Акбар Сакиевнинг 2022 йил давомида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилган ишлари тўғрисида ҳисоботи ҳам эшитилди.
Ҳисоботда қайд этилишича, туман 2-секторидаги “Темир дафтар”га киритилган 310 та эҳтиёжманд оилага 20,5 млн. сўмлик озиқ - овқат, қарийб 7,2 млн. сўмлик дори-дармон, 26,6 млн. сўмлик чорва моллари, 72,2 млн. сўм пул маблағлари тарқатилди ҳамда эҳтиёжмандларга 291 млн. сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилган.
Иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, қурилиш комплекс-ларидаги лойиҳалар доирасида ҳамда расмий ўзини ўзи банд қилиш ва бошқа фаолият турлари бўйича 371 нафар эҳтиёжманд оиланинг ишсиз аъзолари бандлиги таъминланган.
Сессияда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Шерзод Қосимов ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Муҳаммади Турсунмуратов ҳам 2022 йил давомида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилган ишлари тўғрисида ҳисобот беришди.
Депутатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими томонидан 2022 йил якуни давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида Худойберди Қодировнинг ҳисоботи эшитишди.
Шунингдек, туман адлия бўлими бошлиғи Шерзод Эрматовнинг 2022 йил якуни бўйича ахбороти ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Холмўмин Абдураимовнинг ҳисоботи депутатлар муҳокамасидан ўтди.
Сессияда туман Халқ қабулхонаси мудири Ғайбулла Парманов 2022 йилда аҳоли мурожаатлари бўйича олиб борилган ишлар натижалари тўғрисида маълумот берди.
Унда таъкидланганидек, 2021 йилда жами 4460 та мурожаат келиб тушган. 2022 йилда эса 3485 та мурожаат қабул қилинган. Мурожаатлар ўтган йилга нисбатан 21.8 фоизга камайган. Энг муҳими уларнинг 90.7 фоизи қаноатлантирилган, шундан, 75.1 фоизи ижобий ҳал этилган. Аҳолининг муаммолари ўрганиш ва ўз вақтида қаноатлантиришда маҳаллаларда сектор раҳбарлари, депутатлар, мутасаддилар ҳамда қабулхона ходимларининг биргалик иш олиб борганлиги натижаси дея эътироф этилди.
Сессия ишида шу ва бошқа масалалар кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Тавсия этамиз:
