“Боғзор” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев ташаббуси билан туман Халқ қабулхонаси мудири Ғайбулла Парманов, давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Муҳаммади Турсунмуратов ҳамда туман мутасаддиларидан иборат раҳбарлар иштирокида “Боғзор” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мисоллар билан айтиб ўтилди. Шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жорий қилинган тажриба асосида “Боғзор” маҳалласи жорий йилда обод қилиш ишлари бошланиши таъкидланди.
Сайёр қабулда маҳалла аҳолиси йўл қурилиши, сув, электр энергияси таъминоти, чиқинди билан боғлиқ муаммолар ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Аҳоли мурожаатлари яқин кунларда ижобий ҳал этиладиган бўлди.